Ҳафта бошида Ўзбекистонда кескин об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш11.7K
Ҳафта бошида Ўзбекистонда кескин об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда

Ўзгидромет 8—11 декабрь учун об-ҳаво прогнози билан бўлишди. Маълумотларга кўра, ҳафта бошида мамлакатнинг турли hududларида номутаносиб, тез ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда асосан қуруқ об-ҳаво ҳукм суриб, шамол баъзи кунлари 20–22 м/с гача кучайиши мумкин. Тунги ҳарорат 5–10 даража совуққача тушса, кундузи 0–8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоийда 8–9 декабр кунлари ёмғир эҳтимоли бор. Кейинги кунларда ҳаво ямғирсиз. Шамолнинг кучайиши эҳтимоли сақланиб қолади. Ҳарорат тунлари 5–10 даража совуқ, кундузи 3–13 даража илиқ атрофида кечади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғир кузатилиши мумкин. 10–11 декабрь куни ҳаво очилиб, лекин баъзи ҳудудларга туман тушиши мумкин. Кечки вақтларда температура 5 даража совуққача тушиши, кундузи эса 3–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам 8–9 декабрда қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли бор. Кундузи 12–17 даража илиқ бўлса, баъзи тунларда 2 даража совуққача пасайиши мумкин.

Фарғона водийсида (Андижон, Наманган, Фарғона) 8–9 декабрда ёмғир кутилмоқда. 10–11 декабрда об-ҳаво барқарор, лекин туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳарорат тунлари 0–5 даража совуқ, кундузи 3–11 даража илиқ атрофида бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 8–10 декабр кунлари ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик кузатилиши мумкин. 11 декабрь куни об-ҳаво яхшиланади. Тунги ҳарорат 5–10 даража совуқ, кундузи эса 0–2 даража илиқ бўлиши айтилади.

Синоптиклар аҳолини кучли шамол, туман ва айрим ҳудудлардаги ёғингарчиликка тайёр бўлишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?