date

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

Ўзгидромет 17–20 ноябрь орасида республика бўйлаб кутилган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, аммо асосан ёғингарчиликсиз кунлар устунлик қилади. Ҳароратда бироз пасайиш кузатилади, айниқса ҳафтанинг иккинчи ярмида салқинлик сезиларлироқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ўзгарувчан, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсиб туради. Ҳарорат кечаси 17–19 ноябрда 2–7 даража илиқ, 20 ноябрда эса 0–5 даража илиқ бўлади. Кундузи 17 ноябрда 17–22 даража илиқ бўлса, 18–20 ноябрда 10–15 даражагача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам шунга ўхшаш манзара кузатилади: ёмғирсиз, шамолли ва ўзгарувчан кунлар. Ҳарорат 17–18 ноябрда кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 17–22 даража атрофида бўлади. 19–20 ноябрь кечалари 2–7 даража илиқ, кундузи эса 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам хаво мусаффо, ёғингарчилик эҳтимоли паст. Кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 17–18 ноябрда 17–22 даража, 19–20 ноябрда 13–18 даража илиқ бўлади. ва шамол 7–12 м/с атрофида эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво нисбатан илиқроқ сақланади. Кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 17–18 ноябрда 19–24 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 19–20 ноябрда эса ҳарорат 14–19 даражагача пасаяди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида об-ҳаво ўзгарувчан, бироқ ёмғирсиз бўлади. Кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 17–18 ноябрда 15–20 даража атрофида. 19 ноябрда 13–18 даража, 20 ноябрда эса 12–17 даража илиқ бўлиши айтилмоқда.

Тоғли ҳудудларда асосан қуруқ об-ҳаво кутилса-да, 19 ноябрь куни айрим жойларда ёғингарчилик — ёмғир ёки қор қайд этилиши мумкин. Ҳарорат кечалари 2–7 даража илиқ, кундузи 12–17 даража; 19–20 ноябрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?