date

Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келмоқда

Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келмоқда

Ўзгидромет 8 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво ҳолати бўйича маълумот берди. Унга кўра, эртадан бошлаб мамлакат ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража илиқ, кундузи 5–7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан. Баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ.

Қашқадарё вилоятида баъзи ҳудудларда ёмғир кузатилади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2 даража совуқдан +3 даража илиққача, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин.

Тошкент ва Наманганда қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кечаси 1–6 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келмоқда