date

Тошкентда ҳаво сифати сезиларли даражада яхшилана бошлади

Тошкентда ҳаво сифати сезиларли даражада яхшилана бошлади

Бугун, 7 декабрь куни эрталаб соат 09:00 да ўлчанган кўрсаткичларга кўра, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати анча яхшилангани кузатилди. Бу ҳақда Ўзгидрометнинг расмий ахборотида маълум қилинди.

Атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатувчи автоматик мониторинг станциялари қайд этган маълумотларга кўра, пойтахт осмонидаги PM10 туридаги майда дисперсли заррачалар миқдори 45,1 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич рухсат этилган меъёр — 300 мкг/м³ дан бир неча баробар паст экани билан аҳоли учун хавфсиз ҳисобланади.

Шунингдек, ҳаводаги яна бир муҳим кўрсаткич — PM2.5 заррачалар концентрацияси 27,4 мкг/м³ ни ташкил қилди. Бу ҳам белгиланган меъёр — 60 мкг/м³ дан ошмагани билан ижобий ҳолат сифатида қайд этилди.

Эътиборли томони, 4 декабрда Тошкентда ёмғир ёғганига қарамай, ҳаво тозаланмаган, 5 декабрь куни эрталаб PM2.5 кўрсаткичи яна меъёрдан юқори қайд этилган эди. Бугунги яхшиланиш эса атмосферадаги табиий айланиш ва ҳаво массалари алмашинуви билан изоҳланмоқда.

Пойтахтда ҳаво сифати барқарор яхшиланиши аҳоли саломатлиги ва экология ҳолати учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ҳаво сифати сезиларли даражада яхшилана бошлади