
Тошкент шаҳрида ҳаво сифати сезиларли даражада яхшиланди. Ҳозирда халқаро IQAir порталининг реал вақт рейтингида пойтахт 80-ўринни эгаллаб турибди. Бу кўрсаткич яқин кунлардаги энг яхши натижалардан бири сифатида қайд этилди.
“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 8 декабрь эрталаб Тошкент ҳавосидаги PM10 ва PM2.5 заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрлардан ошмаган. Мутахассислар ҳаво сифатининг яхшиланишини метеорологик шароитлар, шамол фаоллиги ва ифлослантирувчи манбалар устидан кучайтирилган назорат билан боғламоқда.
Аҳоли орасида ҳавонинг тозалангани бўйича ижобий фикрлар кўпайган. Мутахассислар эса экологик барқарорликни сақлаш учун давомий чоралар зарурлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.