17 декабрда қаерларда ёмғир ёғади?

1 дақиқа ўқиш3.1K
17 декабрда қаерларда ёмғир ёғади?

Ўзгидромет 17 декабрь куни учун мамлакат бўйлаб об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Маълумотларга кўра, аксарият ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида кун давомида вақти-вақти билан ёмғир кузатилади. Шамол ғарб томондан 3–8 м/с тезликда эсади, ҳарорат кечаси 3–5, кундузи эса 5–7 даража илиқ атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди, бироқ туман тушиши мумкин. Ушбу ҳудудларда кечаси совуқроқ бўлиб, Устюртда ҳарорат 12–14 даражагача пасаяди. Кундузи эса 0–5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик прогноз қилинмаган. Айрим жойларда туман кузатилиб, шамол шарқ томондан 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ёмғир ёғиши, шунингдек, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кундузи 2–7 даража илиқ атрофида сақланади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам ёмғир кутилмоқда. Бу ҳудудларда кундузи ҳаво нисбатан илиқ — 8–13 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб, ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол ғарб томондан 5–10 м/с тезликда эсади.

Тоға ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир ва қор) кузатилиб, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда.

Синоптиклар аҳолини, айниқса ҳайдовчилар ва тоғли ҳудудларга йўл олган фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?