date

Ўзбекистонда 9 декабрда об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда 9 декабрда об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда 9 декабрь, сешанба куни ҳам нам ва совуқ ҳаво оқимлари ҳудудга кириб келиши натижасида ёмғирли об-ҳаво сақланади. “Ўзгидромет” маълумотига кўра, мамлакатнинг кўп қисмида осмон ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда туман ва кучли шамол кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида куни бўйи ёмғир ёғиб туради. Шамол шарқий йўналишдан ғарб томонга бурилиб, 3–8 м/с атрофида эсади. Ҳарорат кечаси 1–3 даража илиқ, кундузи 5–7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол вақт-вақти билан 20–22 м/с гача кучайиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ.

Бухоро ва Навоийда ҳам осмон беқарор. Айрим жойларда ёмғир ва туман кўзга ташланади. Кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳам шунга ўхшаш манзара: ёмғир эҳтимоли юқори, шамол 7–12 м/с атрофида. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ёмғир кам-кўп кузатилиши мумкин. Ҳарорат нисбатан илиқ: кечаси 2–7 даража, кундузи 12–17 даража.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам айрим жойларда ёмғир ва туман бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ.

Тоғли ҳудудларда ёмғир-қор ёғиши, айрим нуқталарда кучли бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманганнинг тоғ қисмида қор кўчиши хавфи сақланмоқда.

Ўзгидромет центр маълумотига кўра, 8–10 декабрь кунлари бутун мамлакат бўйлаб нам ва совуқ ҳаво тўлиқ кириб келади. 10 декабрдан эса ҳарорат янада пастлаб, марказда 2–5 даража совуқ, шимолда эса 7–10 даража совуқ кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 9 декабрда об-ҳаво қандай бўлади?