Дам олиш кунлари қорли об-ҳаво кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш2.1K
Дам олиш кунлари қорли об-ҳаво кутилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 16–18 январ кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик, асосан қор кўринишида кузатилади.
  • 16 январ куни ёмғир кейинчалик қорга айланиши, 17 январ куни ёғингарчилик камайиши, 18 январ куни эса мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмаслиги прогноз қилинган.
  • Ҳарорат 16 январ куни кундузи 5–8 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари 0–5 даража илиқ бўлади, кечалари эса 3 даража совуқдан 2 даража илиққача пасаяди.

Ўзгидромет 16–18 январь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, дам олиш кунлари республика ҳудудларининг аксариятида ёғингарчилик, асосан қор кўринишида кузатилади.

Маълумотларга кўра, бугун, 16 январь куни кундузи ҳамда шанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғиб, кейинчалик қорга айланади. Фарғона водийси вилоятларида эса ёғингарчилик кечқурун бошланиши кутилмоқда.

17 январь, шанба куни кундузи республика бўйлаб нисбатан барқарор об-ҳаво сақланади. Айрим жойларда асосан қор ёғиши мумкин, бироқ унинг жадаллиги анча пасаяди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса ушбу кунда, асосан, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда.

18 январь, якшанба куни мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечаси ва эрталаб Навоий, Тошкент, Сирдарё ҳамда Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин.

Ҳарорат бугун кундузи 5–8 даража илиқ бўлса, шанба ва якшанба кунлари 0–5 даража илиқ атрофида бўлади. Кечалари ҳаво ҳарорати 3 даража совуқдан 2 даража илиққача пасайиши мумкин. Айрим ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 7–12 м/с бўлиб, 16 январь куни баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда вақт-вақти билан қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.

Тошкент шаҳрида бугун ёмғир ёғиб, кечқурун қорга айланиши мумкин. Ҳарорат 6–8 даража илиқ бўлади. Шанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор ёғиши, туман тушиши эҳтимоли бор. Кундузи эса вақти-вақти билан бироз қор ёғади. Якшанба куни эрталаб бироз қор кузатилиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?