Маълумки, Тошкент метрополитенининг Новза метро бекати чорраҳасидаги янги автомобиль кўприги қурилаётгани, унинг очилиш санаси ортга сурилгани ҳақида аввал ҳам хабар қилинган эди. Янги олти қаторлик йўл ўтказгич узунлиги 900 метрни, эни 24 метрни ташкил этади. Унга параллел равишда иккита, ҳар бири 131,6 метрлик пиёдалар учун мўлжалланган томи ёпиқ ер усти кўприги ҳам барпо этилди. Пиёдаларга қулайлик сифатида уларга эскалатор ва лифт ҳам ўрнатилади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Айни вақтда, таъкидлаш жоизки, кўприкда ва унинг ён-атрофида барча ишлар бажариб бўлинганини кўриш мумкин. Фақат, ободонлаштириш ходимлари сўнгги тозалаш ишларини амалга оширмоқда. Шу билан бирга, кўприкнинг қачон фойдаланишга топширилиши масаласи ҳамон очиқ қолмоқда. Бу ҳақда турли гап-сўзлар ҳам мавжуд. Турли ОАВ шаҳар маъмурияти вакилига асосланган ҳолда, унинг келаси ҳафтада очилишини айтмоқда. Бироқ, давлатимиз раҳбари 25 март куни тушдан сўнг ушбу ҳудудда бажарилган ишлар билан танишиш мақсадида ташриф буюриши ҳақида хабарлар ҳам йўқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва меҳмонлари, шунингдек, кўприк теварак атрофида истиқомат қилувчи аҳолига хизмат қилувчи кўприкни фойдаланишга топшириш муддати 21 март – Наврўз кунига белгиланган эди. Бироқ, байрамдан бир неча кун аввал кўприк байрамда очилмаслиги аниқ бўлиб улгурди. Нима бўлганда ҳам барча учун бирдек фойдали бўлган иншоотнинг халқимизга хизмат қилишини бошлашига жуда оз фурсат қолди. Бунинг учун бироз сабр билан кутиш кифоя қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди