Мактабларда баҳорги таътил санаси расман эълон қилинди

Мактабларда баҳорги таътил санаси расман эълон қилинди
Қисқача

Ўзбекистондаги мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади. Таътилнинг 20 мартдан бошланиши Ramазон ҳайити шу кунга тўғри келгани билан боғлиқ, ўқув йилининг 4-чораги эса 30 март, душанба кунидан бошланади. 20 март ва 28 март кунларидаги дарслар 4-чоракда зичлаштирилган ҳолда ўтказилади, 21 март Наврўз, 22 март дам олиш куни, 23 март эса 5 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш куни деб белгиланган.

Ўзбекистондаги мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, Рамазон ҳайити 20 март кунига тўғри келиши муносабати билан таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади.

Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунидан старт олади.

Шунингдек, 20 март (жума) ва 28 март (шанба) кунларидаги дарслар 4-чоракда зичлаштирилган ҳолда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, байрам муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш куни деб белгиланган:

— 20 март — Рамазон ҳайити

— 21 март — Наврўз

— 22 март — дам олиш куни

— 23 март — 5 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш (6 кунликларда иш куни)

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар