Олимлар Сомон йўлининг массасини аниқлади

Олимлар Сомон йўли галактикасининг умумий массасини 1,19 триллион Қуёш массасига тенг деб баҳолади. Янги ҳисоб-китоблардаги ноаниқлик 11 фоизни ташкил этиб, бу аввалги айрим тадқиқотларга нисбатан аниқроқ натижа ҳисобланади. Бу ҳақда «Naked Science» нашри хабар берди.
Сомон йўли юзлаб миллиард юлдузлар, газ, чанг ва қоронғи материядан иборат. Қоронғи материяни бевосита кузатиш имкони бўлмагани сабабли олимлар галактика массасини осмон жисмларининг ҳаракатини ўрганиш орқали ҳисоблайди.
DESI халқаро илмий ҳамкорлиги тадқиқотчилари 10 036 та юлдуз маълумотларини таҳлил қилиб, уларни Gaia космик телескопи кузатувлари билан бирлаштирган.
Натижада галактика марказидан 261 минг ёруғлик йилигача бўлган ҳудуднинг массаси 636 миллиард Қуёш массасига тенг деб баҳоланган. Сомон йўлининг умумий массаси эса 1,19 триллион Қуёш массасини ташкил этиши аниқланган.
Аввалги тадқиқотларда галактика массаси 500 миллиарддан 2 триллионгача Қуёш массаси оралиғида баҳоланган эди.
Тадқиқот натижалари arXiv илмий мақолалар серверида эълон қилинган. Олимларнинг фикрича, янги ҳисоб-китоблар қоронғи материянинг тақсимланиши ва Сомон йўлининг шаклланиш тарихини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…