Тошкентда “ақлли” бекатлар ўрнатиш режалаштирилмоқда

Тошкентда “ақлли” бекатлар ўрнатиш режалаштирилмоқда
Қисқача

Тошкент шаҳрида жамоат транспортини қулайлаштириш мақсадида “ақлли” бекатлар ўрнатиш бошланади. Бекатлар марказлаштирилган кузатув тизимига уланган иккита видеокамера, фавқулодда ҳолатлар учун СОС тугмаси ва автобуслар жадвалини кўрсатувчи электрон мониторлар билан жиҳозланади. Имконияти чекланган йўловчилар учун алоҳида кутиш майдонлари, тезкор харидлар учун вендинг қурилмалари ташкил этилади.

Тошкент шаҳрида шаҳар жамоат транспорти тизимини янада замонавий ва қулай қилиш мақсадида “ақлли” бекатлар ўрнатиш бошланади. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълумот берди.

Маълум қилинишича, инновацион бекатларда хавфсизлик ва қулайликка алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир бекат марказлаштирилган кузатув тизимига уланган иккита видеокамера билан жиҳозланади.

Шунингдек, фавқулодда ҳолатлар учун махсус SOS тугмаси ўрнатилади. Имконияти чекланган йўловчилар учун эса алоҳида кутиш майдонлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, бекатларда автобуслар ҳаракат жадвалини кўрсатиб турувчи электрон мониторлар ўрнатилади. Йўловчилар учун тезкор харидларни амалга ошириш имконини берувчи вендинг қурилмалари ҳам жойлаштирилади.

Таъкидланишича, “ақлли” бекатлар жамоат транспортидан фойдаланишни янада хавфсиз, қулай ва замонавий даражага олиб чиқишга хизмат қилади.

2023 йил якунида ҳам пойтахтда “ақлли” бекатлар қурилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Улар видеокузатув тизими билан жиҳозланиб, янада кенгроқ бўлиши айтилган.

Бекатларда мобил қурилмаларини қувватлантириш, Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш ҳамда электрон таблода кутилаётган автобус келишига қанча вақт қолганини кўриш имкони ҳам бўлиши қайд этилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар