08:42 / 05.04.2017
7 866

9 май куни байрам салюти отилади

9 май куни байрам салюти отилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига кўра, мамлакатдаги уруш ва меҳнат фронтининг ҳар бир қатнашчиси муносиб қутланади, деб ёзади Кун.уз нашри.

«Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди», — дейилган ҳужжат матнида.

Дастурда ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда ўз уй-жойига эга бўлмаганларига турар жой ажратиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган

Вилоят, шаҳар ва туманларнинг кўча ва майдонлари Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган плакат ва стендлар билан безатилади. Байрам дастурхонлари тузалади, Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляцияси, жумладан, уруш йиллари қўшиқ ва мусиқалари қўйилади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида 9 май куни соат 21:00 да байрам салютини ташкил этиш вазифаси юклатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 9 май куни байрам салюти отилади