date
views 5 879

Фаолият кўрсатмаётган корхоналар банкрот деб топилади

Фаолият кўрсатмаётган корхоналар банкрот деб топилади
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомга тузатишлар лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталига жойлаштирилди, деб ёзади "Соф.уз" нашри.

Демак, солиқ органлари банклардан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар тўғрисида ахборот олгандан кейин давлат ва бошқа органлар ва ташкилотларга кўчар ва кўчмас мол-мулк, шунингдек бошқа номоддий активлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида сўров беради.

Лойиҳада кўрсатилишича, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган, мол-мулки бўлмаган корхоналар бўйича солиқ хизмати органлари судга уларни банкрот деб топиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фаолият кўрсатмаётган корхоналар банкрот деб топилади