14:51 / 09.04.2017
8 318

Тошкент шаҳрида қуриладиган ҳалқа темир йўли лойиҳаси (Видео)

Тошкент шаҳрида қуриладиган ҳалқа темир йўли лойиҳаси (Видео)
Президент Шавкат Мирзиёев 8 апрель, шанба куни Тошкентдаги ҳалқа темир йўли қурилиши лойиҳаси билан танишди. Ҳалқа йўлининг лойиҳаси акс этган видео Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Ҳалқанинг жами узунлиги 71,2 километрни ташкил этади (иккита йўналишдаги йўллар узунлиги — 140 километрдан зиёд), йўналишда 26 та бекат қурилади. Биринчи босқичда темир йўлда 10 та поезд (ҳар бир йўналишда бештадан) ҳаракатланади. Ҳисоб-китобларга кўра, улар бутун йўлни тахминан бир соатда босиб ўтади.

Лойиҳа қиймати 265 миллион долларга тенг, шунинг 185 миллиони давлат бюджетидан, 80 миллиони — Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилади. Хорижий инвестициялар жалб қилиниши мумкин.

Темир йўл йўналиши автобус йўналишлари, метрополитен бекатлари ва бошқа транспорт турлари билан қулай тарзда боғланади. Ҳалқа темир йўли қурилиши 2017—2030 йилларга мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент шаҳрида қуриладиган ҳалқа темир йўли лойиҳаси (Видео)