Сергели машина бозорида рақамли тизим ишга тушди

Сергелидаги фойдаланилган транспорт воситалари сотиладиган машина бозорида рақамли назорат ва бошқарув тизимлари жорий этилди.
Бозор ҳудудида хавфсизликни кучайтириш, тартибни таъминлаш ва жараёнларни шаффофлаштириш мақсадида 600 дан ортиқ видеокузатув камераси ўрнатилди.
Шунингдек, ҳудудда юзни таниш тизими ҳам ишга туширилди. Бу орқали бозорга кириб-чиқаётган шахслар ҳаракатини назорат қилиш имконияти кенгайтирилди.
Бундан ташқари, бозорда автоматлаштирилган назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳайдовчилар ва харидорларга қулайлик яратиш мақсадида электрон парковка тизими ҳам жорий этилди.
Савдо нуқталарини мониторинг қилиш ва бошқариш учун рақамли ечимлар татбиқ қилиниб, бозор фаолиятини замонавий тарзда ташкил этиш чоралари кўрилди.






























Изоҳлар 0
…