20 июн куни Мирзо Улуғбек туманида газ таъминоти тўхтатилади

20 июн куни Мирзо Улуғбек туманида газ таъминоти тўхтатилади
Қисқача

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан 20 июн куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Хусусан, ушбу узилиш тумандаги «Жасорат» маҳалласи ҳудудида кузатилиб, газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 гача чекланади. Мазкур таъмирлаш ишлари табиий газ тармоқларининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ишлар тўлиқ якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

20 июн куни таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Хусусан, узилиш Мирзо Улуғбек туманидаги «Жасорат» маҳалласи ҳудудида кузатилади.

Маълум қилинишича, газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 гача чекланади.

Мутасаддилар таъмирлаш ишлари табиий газ тармоқларининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини билдирди.

Таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар