Ўзбекистонда текширувлар кучайди: юзлаб заправкалар ёпилди

Ўзбекистон бўйлаб автойўқилғи ва газ қуйиш шохобчаларида кенг кўламли текширув тадбирлари ўтказилмоқда. Назорат ишлари давомида хавфсизлик талабларига риоя этилиши алоҳида эътибор марказида бўлмоқда.
Маълум қилинишича, текширилган 6 мингдан ортиқ объектда хавфсизлик қоидаларига оид 46 мингдан зиёд қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.
Ҳозирга қадар 464 та бензин ва газ қуйиш шохобчасининг фаолияти вақтинча тўхтатилган. Масъуллар томонидан камчиликларни бартараф этиш ва хавфсизлик талабларини таъминлаш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, текширув жараёнлари ҳали ҳам давом этмоқда. Шу сабабли яқин кунларда яна бошқа бензин ва метан қуйиш шохобчаларининг ҳам фаолияти вақтинча чекланиши мумкин.
Мутахассислар ҳайдовчиларга ёқилғи қуйишни олдиндан режалаштиришни ва ўз ҳудудидаги шохобчалар фаолияти ҳақидаги расмий маълумотларни кузатиб боришни тавсия этмоқда.






























Изоҳлар 0
…