Вьетнамга борувчи ўзбекистонликлар учун янги талаб жорий этилди

Вьетнамга борувчи ўзбекистонликлар учун янги талаб жорий этилди
Қисқача

22 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Ветнамга киришдан олдин махсус электрон картани расмийлаштириши шарт этиб белгиланди. Мазкур ҳужжатни фақат давлат портали орқали парвоздан камида 72 соат олдин тўлдириш лозим. Қисқа маълумотлар асосида юборилган аризадан сўнг тизим сайёҳга шахсий ҚР-код тақдим этади. Ушбу ҚР-кодни Ветнамда паспорт назоратидан ўтиш вақтида кўрсатиш мажбурий ҳисобланади.

22 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Вьетнамга киришдан олдин махсус электрон картани расмийлаштириши керак бўлади.

Янги тартибга кўра, сайёҳлар ушбу ҳужжатни фақат давлат портали орқали, парвоздан камида 72 соат олдин тўлдириши лозим.

Анкета қисқа маълумотлар асосида расмийлаштирилади. Ариза юборилганидан сўнг тизим сайёҳга шахсий QR-код тақдим этади.

Ушбу QR-код Вьетнамда паспорт назоратидан ўтиш вақтида кўрсатилиши мажбурий ҳисобланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар