20 та олийгоҳда сунъий интеллект лабораторияси очилади

20 та олийгоҳда сунъий интеллект лабораторияси очилади
Қисқача

Ўзбекистондаги «Рақамли ҳукумат» марказида мамлакатдаги биринчи суперкомпютер кластери ишга туширилиб, унинг қуввати келаси йил уч баробар оширилиши режалаштирилди. Жорий йилнинг ўзида республикадаги 20 та олий таълим муассасасида сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилади. Ёшлар тармоқ ва ҳудудлардаги муаммоларга ечим топиш жараёнида мазкур суперкомпютер ҳамда лабораториялардан бепул фойдаланиши мумкин бўлади.

Рақамли ҳукумат” марказида Ўзбекистондаги биринчи суперкомпьютер кластери ишга туширилди. Режага кўра, келаси йил унинг қуввати уч баробар оширилади.

Жорий йилнинг ўзида 20 та олий таълим муассасасида сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилади. Ёшлар тармоқ ва ҳудудлардаги муаммоларга сунъий интеллект орқали ечим топиш жараёнида ушбу суперкомпьютер ҳамда лабораториялардан бепул фойдаланиши мумкин бўлади.

Сўнгги йилларда Тошкент, Нукус, Қарши, Термиз, Урганч ва Фарғона шаҳарларида замонавий АТ парклар ишга туширилди. Ўтган ҳафта Янги Наманганда яна бир йирик лойиҳа бошланди.

Шунингдек, Андижон, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Гулистон, Чирчиқ, Нурафшон ва Навоий шаҳарларида умумий майдони 100 минг квадрат метр бўлган йирик АТ парклар қурилиши бошланмоқда.

Бу лойиҳалар ҳисобига 20 мингдан ортиқ ёшлар учун юқори даромадли иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, “Менинг биринчи компьютерим” дастури йўлга қўйилади. Унга кўра, эҳтиёжманд оилалардаги 10 минг нафар ёшга ноутбук харид қилиш харажатининг ярми Рақамли технологиялар жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

Қолган қисми учун эса уч йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар