Президент бир қизга Volkswagen совға қилди: бунга нима сабаб бўлди??

1 дақиқа ўқиш385
Президент бир қизга Volkswagen совға қилди: бунга нима сабаб бўлди??
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида 30 июн — Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда ихтирочи қиз Айзада Асанова Президент совғаси сифатида Volkswagen электромобили калитини қабул қилиб олди.
  • У «Келажак муҳандислари» халқаро фестивалининг «Янги авлод автомобиллари» йўналишида ғолибликни қўлга киритгани учун шундай эътирофга сазовор бўлди.

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида ўтказилган тантанали тадбирда мамлакатнинг энг фаол ва иқтидорли ёшлари ўз инновацион лойиҳалари билан иштирок этди. Тадбир доирасида энг эътиборли воқеалардан бири ихтирочи қиз Айзада Асанованинг Президент совғаси билан тақдирлангани бўлди.

Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси томонидан ташкил этилган тақдимотда давлат раҳбарига илм-фан, муҳандислик ва юқори технологиялар соҳасида амалга оширилаётган бир қатор истиқболли ишланмалар намойиш этилди.

Тақдимот давомида Нўмонжон Иброҳимов “Келажак муҳандислари” халқаро фестивалида эришилган натижалар ҳамда юртимизда муҳандислик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот берди.

Шунингдек, FPV дронлар пойгаси бўйича 2024–2025 йиллар Ўзбекистон чемпиони Билолиддин Исмоилов томонидан ишлаб чиқилган “Шунқор-8” ва “Х1” антидрон тизимлари ҳам тақдим этилди. У мазкур қурилмаларни янада такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берди.

Тадбир иштирокчиларидан яна бири Диёра Курмаева бўлиб, у олий таълим муассасаларида “Фудомика ва метаболомика” таълим йўналишини йўлга қўйиш ҳамда ушбу йўналишга ихтисослашган замонавий лабораторияни тажриба тариқасида ташкил этиш таклифини илгари сурди.

Тантанали маросимнинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири эса “Келажак муҳандислари” халқаро фестивалининг “Янги авлод автомобиллари” йўналишида ғолибликни қўлга киритган Айзада Асанованинг тақдирланиши бўлди.

Иқтидорли ёш ихтирочи Президент совғаси сифатида Volkswagen электромобили калитини қабул қилиб олди. Шу билан бирга, у Бельгияда бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро танловда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш имконини берувчи йўлланмага ҳам сазовор бўлди.

Мазкур эътироф мамлакатда илм-фан, инновация ва муҳандислик соҳасида фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотларнинг амалий натижаси сифатида баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?