Ўзбекистонга 46 даражали жазирама иссиқ яна қайтмоқда

Ўзбекистонга 46 даражали жазирама иссиқ яна қайтмоқда

Ўзбекистонда 16 июль куни ҳам аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. «Ўзгидромет» маълумотига кўра, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Прогнозга кўра, республика бўйлаб асосан қуруқ ва бироз булутли об-ҳаво ҳукм суради. Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат айрим ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Энг юқори ҳарорат Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилиши кутилмоқда. Ушбу ҳудудларда кундузи ҳаво 41–46 даражагача исийди.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида кундузи 40–45 даража, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида эса 38–43 даража атрофида иссиқ бўлиши прогноз қилинган.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Андижон, Наманган ва Фарғонада кундузи ҳаво ҳарорати 38–43 даражагача кўтарилади.

Пойтахт Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади. Кундузи ҳарорат 40–42 даража, кечаси эса 26–28 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда ҳаво нисбатан салқинроқ бўлиб, кундузи 30–35 даража, кечаси 15–20 даража бўлади.

Синоптиклар таъкидлашича, 15–17 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади. Шу боис республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 41–43 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 44–46 даражагача кўтарилиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар