Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли энг юқори даражага чиқди

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли энг юқори даражага чиқди

Ўзбекистон ягона энергетика тизимида электр энергияси истеъмоли бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Ёзги истеъмол илк бор қиш мавсумидаги максимумдан ошиб, 284 млн кВ·соатга етди.

Бу аввалги ёзги энг юқори кўрсаткичдан 1,94 фоиз кўп. Шунингдек, у жорий йил январ ойида қайд этилган қишки рекорддан 1 млн кВ·соатга юқори.

14 июль куни электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 287,3 млн кВ·соатни ташкил этди. Бу кўрсаткич ҳам қишки даврдаги ишлаб чиқариш ҳажмидан юқори бўлган.

Тармоқлардаги юклама ошгани сабаб авария-таъмирлаш бригадалари кучайтирилган иш режимига ўтказилди. Тошкентнинг бешта туманидаги носозликлар тезкор бартараф этилди. Қашқадарё вилоятида эса кучли шамол оқибатида юзага келган авария ҳолатлари оқибатлари бартараф қилинди.

Пик юкламалар вақтида барқарорликни сақлаш учун подстанциялар ва трансформаторларни модернизация қилиш ишлари давом этмоқда.

Энергетика вазирлиги истеъмолчиларни электр энергиясидан оқилона фойдаланишга чақирмоқда. Кондиционерларни 24–26 даража ҳароратда ишлатиш тавсия этилган. Бу ускуналар қизиб кетишининг олдини олади ва авариявий ўчишлар хавфини камайтиради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар