Янги Тошкентда педагогика университетининг янги кампуси очилди

Янги Тошкентда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг янги кампуси очилди. Тантанали маросимда Ўзбекистон президенти Шоукат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этди.
Давлат раҳбарлари кампус ҳудудида жойлашган Низомий Ганжавий ҳайкали ёнида дарахт экди. Бу жараён икки мамлакат ўртасидаги маданий ва таълим соҳасидаги алоқалар рамзи сифатида ўтказилди.
Янги кампус қурилиши 40 гектар майдонда амалга оширилмоқда. Лойиҳа икки босқичдан иборат. Унда 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув корпуслари ҳамда 5 минг ўринли ётоқхоналар бўлиши кўзда тутилган.
Ҳозирча биринчи босқич ишлари доирасида 12 минг ўринли беш қаватли ўқув биноси ва замонавий лаборатория мажмуаси қурилган. Президентлар ўқув бинолари, илмий муҳит, ахборот-ресурс маркази ва музей экспозициясини кўздан кечирди.
Музейда Низомий Ганжавийнинг ҳаёти, адабий мероси ва ижоди ҳақида маълумотлар берилган. Шу билан бирга, экспозицияда ўзбек ва озарбайжон халқларини боғлаб келаётган адабий, маданий ва маънавий алоқалар ҳам ёритилган.
Маросимда таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик келгусида ҳам давом эттирилиши таъкидланди. Давлат раҳбарлари бундай лойиҳалар ёшларни билимли, кенг дунёқарашли ва умумий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилишини қайд этди.































Изоҳлар 0
…