Шавкат Мирзиёев Трампга ўзбек миллий айвонларидан бирини совға қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга ўзбек миллий услубида ишланган ёғоч айвон совға қилди. Ноодатий совға келажакда Вашингтондаги машҳур масканлардан бирида ўрнатилиши кутилмоқда.
The New York Times хабарига кўра, ёғочдан тайёрланган ва ўзбек миллий нақшлари билан безатилган айвонлар Вашингтондаги West Potomac Park ҳудудига жойлаштирилади.
Ушбу иншоотлар АҚШда ташкил этилиши режалаштирилаётган Миллий Америка Қаҳрамонлари боғи ҳудудидан жой олиши кутилмоқда. Совғанинг ўзига хос жиҳати унинг миллий безакларида. Ёғоч айвонларда ўзбек меъморчилигига хос нақш ва безаклардан фойдаланилган.
Шу тариқа ўзбек миллий ҳунармандчилиги намунаси АҚШ пойтахтидаги янги лойиҳалардан бирида намойиш этилиши мумкин. Миллий услубдаги айвоннинг АҚШдаги боққа ўрнатилиши икки давлат ўртасидаги алоқаларда маданий рамз сифатида ҳам қизиқиш уйғотмоқда.































Изоҳлар 0
…