13:07 / 10.08.2017
5 700

Видеоселекторда амалдорларга барча вилоятлардаги камчиликлар акс этган видеофильм қўйиб берилди

Видеоселекторда амалдорларга барча вилоятлардаги камчиликлар акс этган видеофильм қўйиб берилди
9 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Республика бош вазири, бош вазир ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари иштирок этди.

«Кун» хабар беришича, видеоселекторда йиғилганларга катта экранда республиканинг турли нуқталаридаги ҳолатларни акс эттирувчи видеофильм қўйиб берилди. Фильмда барча вилоятлардаги муаммолар (аҳоли уйлари, ётоқхоналар, боғчалар ва мактаблардаги аянчли ҳолатлар) акс этган. Ярим соатга яқин вақт давом этган видеофильмда аҳоли вакилларидан интервьюлар олинган, улар турар жойлардаги яшаш шароитларидан шикоят қилишган.

Президент бу фильмдан кейин вилоятлар ҳокимлари ва сенаторларни изза қилди.

«Бу фильмдан қандай хулоса қиласизлар? Ҳокимлар виждони бўлса чиқиб айтсин, бу аҳволдан кейин қайси виждон билан ўтирибди хонасида? (бир муддат жимлик)

Бу ҳали қисқартирилгани. 10 фоизигача қисқартирдим. Лекин бу аҳволни бутун дунё кўриб турибди. Бутун дунё тепадан туриб оляпти суратларни.

Видеолавҳалардаги камчиликлар учун ким жавобгар? Биз халқдан узилиб, ёлғон рақамларга маҳлиё бўлиб, ўзимизни ҳам, халқни ҳам алдаб, шу кўйга тушдик. Оёғимиз ердан узилди», дея куюнчаклик билан гапирган президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Видеоселекторда амалдорларга барча вилоятлардаги камчиликлар акс этган видеофильм қўйиб берилди