Тошкент шаҳридаги «Ўртасарой» қабристонида ёнғин юз берди. Бу ҳақда «Потребитель.уз» гуруҳига таяниб «Дарё» нашри маълум қилди.
«Бугун, 26 август куни (у ерда) жуда кучли ёнғин содир бўлди. Жуда кўплаб қабрлар ёниб кетди. Аланга корейс қабристони томонидан келди. У ерда деярли ҳамма қабрлар куйиб кетди. 1,5 соатдан кейин битта ўт ўчириш машинаси келди», — деб ёзди гуруҳ фойдаланувчиларидан бири.
У қариндошлари ушбу қабристонга дафн этилган кишиларни келиб, уларнинг қабрини қайта тиклашга чақириб қолди.
Постга қариндош-уруғлари ушбу қабристонга кўмилган кўплаб фойдаланувчилар изоҳ ёзиб, уларга тегишли қабр ёнган-ёнмаганига қизиқди. Ўзлари чет элда бўлган баъзи кишилар қабристонга бормоқчи бўлганлардан ўз қариндошларининг қабри жойлашган карталардан хабар олишни сўраб қолди.
Фойдаланувчилардан бири ёзишича, бугун, 27 август куни қабристон маъмуриятига қўнғироқ қилганида, улар ёнғин ҳақидаги хабарни ҳайрат билан қабул қилган. Барча карталар бус-бутун эканлигини ва фақат номсиз карта ёнганлигини маълум қилишган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар