
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2017 йил 30 октябрь куни Озарбойжон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда «ТИВ ахборот хизмати»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ташриф дастурига кўра делегация “Боку-Тбилиси-Карс” темир йўл йўналишинг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.
Маълумот учун, темир йўлнинг асосий мақсади уч давлат – Грузия, Озарбойжон ҳамда Туркия темир йўлларини ўзаро боғлаш. Шу тариқа, Марказий Осиёдан Жанубий Кавказ орқали Европага анча арзонроқ ва қисқароқ муқобил йўлак пайдо бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар