15:19 / 13.01.2018
6 416

Ўзбекистонда “Фан тўғрисида“ги қонун қабул қилинади

Ўзбекистонда “Фан тўғрисида“ги қонун қабул қилинади
13 январь куни Тошкент шаҳридаги «Тараққиёт стратегияси» марказида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича пресс-брифинг муҳокамаси бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Маълум қилинишича, 2018 йилда Ўзбекистонда «Фан тўғрисида»ги қонун қабул қилинади. Бу ҳақда хабар берган Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров «Ўзбекистон Республикасида Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун ҳам қабул қилинишини таъкидлаб ўтди.

«Ҳозирги ҳолатда мамлакатда инновацион шароит қандай эканини аниқлаш, қайси соҳада инновацион ёндашув камлиги ўрганилади. Шунингдек, давлат томонидан инновацион ривожланишни тартибга солиш механизмлари ҳам кўриб чиқилмоқда», деб фикр билдирди вазир ўринбосари.

Муҳокамада «давлат дастурида кўзланган ислоҳотларнинг деярли барчаси инновацион ёндашув орқали амалга оширилишини инобатга олиб, вазирлик халқаро тажрибага эга хорижий консалтинг компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйгани» маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда “Фан тўғрисида“ги қонун қабул қилинади