Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ишчилар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Олий Мажлисга тақдим этилди. Кеча, 6 март куни бўлиб ўтган йиғилишда қонун лойиҳаси Парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан тасдиқланди.
Аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ. Ўзбекистонда коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий бозорни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Яратилган мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базага мувофиқ таркибий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланишнинг мутлақо янги тизимини шакллантириш имконини берди.
Ҳозирги кунда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 157 мингдан ортиқ ходимлар хизмат қилмоқда. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан соҳада самарадорликка эришиш, фидойи ходимларнинг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида — 18 апрель кунини — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари куни сифатида белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси таклифини билдирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?