Ўзбекистонда Ийд ал-Фитр — Рамазон ҳайити байрами уч кун нишонланади. Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 28 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–5290-сонли фармонида ўз ифодасини топган.
«Халқимизнинг саховат, меҳр-мурувват ва марҳаматлилик, бирдамлик каби олийҳиммат сифатлари, шунингдек миллий-диний қадриятларни сақлаш ва улуғлаш мақсадида 2018 йилдан бошлаб Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайити каби муқаддас байрамларини нишонлаш учун байрам кунларига яқин иш кунларига алоҳида дам олиш кунларини кўчириш йўли ҳисобига кетма-кет уч дам олиш куни жорий этилади», — дейилади президент фармонига шарҳда.
Фармонга кўра, Қурбон ҳайитида ҳам уч кунлик дам олиш куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни ой кўринишига қараб белгиланади. У Рамазон ойининг 29 ё 30 кун бўлишидан келиб чиқиб, июнь ойининг 15- (жума) ё 16-санаси (шанба)га тўғри келмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади