Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик бизнесмен Алишер Усмоновни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади. Президентнинг «А.Усмановни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармони имзоланган.
«Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда йирик инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси, халқимизнинг миллий қадрияти ва бой тарихий ёдгорликларини қайта тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида Ўзбекистонда диний-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни барпо этиш борасидаги фаол иштироки, Ватанига ёшлар учун ўрнак бўладиган даражадаги самимий муҳаббати ҳамда республикамизда туризм салоҳиятини ва спорт соҳасини ривожлантиришдаги ҳамкорлиги учун таниқли ҳамюртимиз, Россиянинг USM Holding акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Усманов Алишер Бурханович «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлансин», дейилади ҳужжат матнида.
Асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов кейинги йилларда Ўзбекистонда йирик лойиҳалар амалга оширмоқда. Хусусан, Тошкентда, Самарқандда ва Бухородаги объектларни қуриш ва реставрация қилиш учун Алишер Усмонов 2018 йилнинг ўзида 100 миллион доллар ажратади. У шунингдек, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази қурилишини молиялаштиради, у Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳомийсига айланиб, клубга янги стадион қурилиши учун 100 миллион доллар сармоя киритади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

“Олий Даражали Дўстлик” орденини таъсис этиш тўғрисида

Байрам байрамдек ўтсин! Президент янги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёевга Қирғизистон ордени топширилди (Видео)

Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига Алишер Усмонов ҳомийлик қилади

Равшан Эрматов Ўзбекистон Президенти совғаси — “Malibu” автомобили билан тақдирланди

Озодбек Назарбеков «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди