07:02 / 22.09.2018
4 222

Forbes Kazakhstan Ўзбекистон ишбилармонлари ўйнаётган ўйин ҳақида маълумот берди

Forbes Kazakhstan Ўзбекистон ишбилармонлари ўйнаётган ўйин ҳақида маълумот берди
Фото: Forbes Kazakhstan
Тошкентдаги ишбилармон доиралар бўш вақтни ўтказишнинг янги усулини муҳокама қилмоқда. Дам олишнинг бу варианти мия фаоллигининг одатдаги юқори даражасидан фарқ қилади. Гап «60 сонияда топиш» интеллектуал ўйини ҳақида кетмоқда, деб ёзади Forbes Kazakhstanга таяниб Kun.uz нашри.

«ACP Game халқаро лойиҳаси - бу «савол-жавоб» принципи бўйича ўйин эмас. Бу, авваламбор, ўз вақтининг қийматини биладиган ва ташкилотнинг сифатини қадрлайдиган муваффақиятли одамлар жамоаси. Иштирокчилар шунчаки ўйнашмайди, улар танишлар, бизнес алоқалар доирасини кенгайтирадилар ҳамда бизнес ҳамкорлар топиб, янги бизнес лойиҳаларини яратишади», - дейилади мақолада.

Айтилишича, ACP Game 2013 йилда Москвада лойиҳани бошлаган Юлиана Константинова томонидан ташкил этилган. Ҳозир у Россия, Қозоғистон, Арманистонда фаол ривожланмоқда.

«Бу интеллектуал ўйин аллақачон бизнеснинг турли соҳаларидаги раҳбарлар ва йирик компаниялар топ-менежментининг бўш вақтни ўтказишнинг севимли турига айланди. Лойиҳа компаниялар ичидаги семинарлар, тренинглар, тимбилдингларга идеал муқобил вариант бўлди. Ўйин - нафақат шахсан танишиш, балки умумий мақсадга эришиш учун бир жамоа бўлиб қандай ишлаш кераклигини ўрганишда ажойиб имкониятдир», - дейилган мақолада.

Нашр маълумотларига кўра, ўйинни ташкил этиш қоидалари қатъий тартибга солинган. Бунда бир одамнинг ҳам у қоидаларни четлаб ўтиши бизнес-ҳамжамиятнинг юзлаб интеллектуаллари ёқтириб қолган ўйин даражасининг йўқолишига олиб келади.

«Ўйини оммавий эмас, аудитория аниқ танланади, қатнашчилар мақоми ва уларнинг машҳурлик даражаси эътиборга олинади», - дея таъкидланади мақолада.

Саволлар ҳар доим турлича, барча соҳаларни қамраб олади, биттаси Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ бўлиши шарт (гап ACP Game’ни Ўзбекистонда ўтказиш ҳақида кетмоқда). Сардор бошчилигидаги олти киши бир дақиқа давомида бошловчи томонидан берилган саволга жавоб топиши керак. Ҳар бир тўғри жавоб учун жамоалар 1 балл олади. Ўйин натижасига кўра баллар тўпланиб, ғолиб жамоа аниқланади.

Фото: Forbes Kazakhstan
Forbes Kazakhstan’нинг билдиришича, Ўзбекистондаги биринчи ўйин 2018 йилнинг баҳорида Тошкент ўтказилган бўлиб, «Мовий гумбазлар» ресторанида бизнес элита, шунингдек, Қозоғистон, Украина ва Россиядан ACP Game ўйинлари етакчилари йиғилган.

«Доимий асосий соврин - уч литр янги қизил икрани Сарвар Қоратоев, Мурод Ёқубов, Равшан Маҳкамов, Шавкат Беккулбеков, Алексей Акименко, сардор Элбек Хўжаевдан иборат жамоа қўлга киритди», - дейилади Forbes Kazakhstan’даги мақолада.

Мақола Ўзбекистонда ACP Game интеллектуаллар ёпиқ клуби ўйини ҳар иккинчи пайшанбада ўтказилиши ҳақидаги хабар билан якунланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)