Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги Ўзбекистон ҳудудида атом электростанцияси қуришда ҳамкорлик ҳақидаги битимни тасдиқлади. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Ҳужжат 7 сентябрда Москвада икки мамлакат бош вазирлари томонидан иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-йиғилиши якунида имзоланган эди.
Битим АЭСни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича ҳамкорликни кўзда тутади. АЭС Россия лойиҳаси асосидаги ҳар бирининг қуввати 1,2 гигаваттга тенг бўлган иккита энергоблокни ўз ичига олади.
АЭС қурилиши учун Навоий ва Бухоро вилоятлари ўртасидаги Тўдакўл кўлининг атрофидаги ҳудуд танланган.
Россия президенти Владимир Путин 18—19 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Россия тинч атом бўйича битим имзолади

Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев Москвага жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Дмитрий Медведев билан музокаралар олиб боради

Шавкат Мирзиёев 4 апрель тонгида Москвага учиб кетади

Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди