date
views 3 229

Тошкентда биринчи қор ёғмоқда

Тошкентда биринчи қор ёғмоқда
Бугун, 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида ёғаётган ёмғир қорга айланди. Ижтимоий тармоқларда биринчи қор фото ва видеолари жойлаштирилмоқда.

Шунингдек, бугун республиканинг тоғли ҳудудлари қор билан қоплангани тасвирланган суратлар ҳам тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, 16-17 октябрда Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликлар кузатилиши, баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши ҳақида хабар қилинганди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, тоғли ҳудудларда -10 даражагача пасаяди. Кундузи ўртача +5...+8, тоғли ҳудудларда -5 даражагача пасаяди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда биринчи қор ёғмоқда