date
views 4 734

Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотига аъзо бўлди

Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотига аъзо бўлди
Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) 173-аъзоси бўлди. 27 ноябрда Женевадаги навбатдаги йиғилишида ХМТ Кенгаши Ўзбекистоннинг аъзолик аризасини қўллаб-қувватлади, деб хабар берди ташкилотнинг матбуот хизмати.

"Ўзбекистонни ХМТ оиласига қабул қилинганини мамнуният билан қутлайман. Сизнинг мамлакатингиз қадимдан савдо йўллар чорраҳасида жойлашган ва шунинг учун ҳам азалдан муҳожирлар қатнови гавжум бўлган ҳудудлардан бири бўлган", дейди ХМТ янги бош директори Антонио Виторино.

Ўзбекистон томонидан йиғилишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Низомов қатнашган.

Ўзбекистон Марказий Осиёда бу ташкилотга энг охирги қўшилган давлат бўлди.

Ўзбекистоннинг ташкилот фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида қатнашиш имконияти кўриб чиқилаётгани апрель ойида Ўзбекистонга келган ХМТ делегациясига маълум қилинган эди.

ХМТ вазифасига миграция масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ушбу соҳадаги xалқаро ҳамкорликни ривожлантириш киради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотига аъзо бўлди