
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ноқулай метеошароит туфайли Тошкент, Фарғона, Урганч ва Нукус халқаро аэропортлари ҳаво кемаларини қабул қилмаётганлигини билдиради. Барча қатновлар яқин аэропортларга йўналтирилади.
Ҳаво маскани атрофини кучли туман қоплаган, кўриш чегараси эса белгиланган минимумдан паст. Халқаро қоидаларга кўра, бундай шароитда ҳаво кемаларини қўндириш тақиқланади.
Ҳурматли йўловчилар, Сиздан қуйидаги телефонлар орқали қатновларнинг жўнаш ва етиб келиш вақтини аниқлаштириб олишни сўраймиз +99871 140 28 01/02/03/04. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар