21:24 / 05.01.2019
5 512

«Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон имзоланди

«Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон имзоланди
Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасида туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади, дея хабар беради Kun.uz нашри.

Ҳужжатга кўра, мамлакатда туризмни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, тақдим этилаётган хизматлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, жаҳон бозорларида миллий туристик маҳсулотни фаол ва комплекс тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатида айтилган таклифларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек Республиканинг 2017-2021 йиллар учун ривожланишнинг беш устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикасида 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

2. 2017 йилнинг 16 августида Президент қарорига кўра тузилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Арипов) ушбу йўналишдаги барча тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ташкиллаштирилишида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, Концепция ва Чора-тадбирлар режасининг амалга оширилиш мониторингини юритади ҳамда ҳар чоракда Президент маъмуриятига мазкур ҳужжат бўйича ишларнинг бориши ҳақида батафсил маълумот тақдим этади.

3. 2019 йилнинг 1 февралидан 45 давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинади.

4. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йилнинг 1 февралидан электрон кириш визаси олувчи мамлакатлар рўйхатини кенгайтириш, 15 мартдан эса 30 кун давомида амал қилинувчи электрон визалар турлари (икки марталик ва кўп марталик) тизимини жорий қилиш, шунингдек алоҳида хорижий фуқаролар гуруҳларига қўшимча визалар тоифасини йўлга қўйишга оид таклифлари қабул қилинди.

5. 106 мамлакат фуқароларига Ўзбекистонда турар-жой сотиб олиш ҳуқуқини тақдим этилади. Бунинг учун ушбу давлатлар фуқаролари Ўзбекистон ҳудудларидан муайян суммадаги кўчмас мулк иншоотларини харид қилишлари керак бўлади.

6. Ўзбекистоннинг логистик жозибадорлигини тубдан яхшилаш ҳамда маҳаллий аэропортлардаги парвозларга хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга доир ишларни мувофиқлаштирувчи Ишчи гуруҳи тузилади.

7. Уч ой ичида республика транспорт тизими ягона электрон портали яратилади, у блокчейн технологиялари асосида рейслар (автобус, авиа- ва темир йўл) қулайлигини инобатга олган ҳолда чипталар сотувини амалга оширади.

Ҳужжат ижроси назорати Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Президент маъмурияти раҳбари З.Низомиддинов, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов ва Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимовлар зиммасига юкланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон имзоланди