17:30 / 30.04.2019
4 306

АҚШ Ўзбекистонга «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпишни тавсия қилди

АҚШ Ўзбекистонга «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпишни тавсия қилди
Америка Қўшма Штатларида дунёдаги диний эркинлик тўғрисида ҳисобот тақдим этилди.
Ҳисоботда қайд этилишича, диний эркинлик бўйича халқаро комиссия Ўзбекистонга диний сабабларга кўра айбланган кўплаб маҳбуслар сақланувчи «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпишни тавсия этади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил декабрь ойида Хитой, Эрон, Саудия Арабистони, КХДР, Тожикистон, Туркманистон ва бир қатор бошқа давлатлар АҚШ Давлат департаменти томонидан тузилган, диний эркинликларни бузаётганлар рўйхатига киритилди.

Ўшанда Помпео Россия, Комор ороллари ва Ўзбекистонни махсус «кузатув рўйхатига» киритди, сабаби ушбу мамлакатлар ҳукуматлари «диний эркинликнинг жиддий бузилишларига» йўл қўймоқда дейилган. Идора бузилишлар нимадан иборат эканлигига аниқлик киритмаган.

«Бутун дунё бўйлаб кўплаб жойларда одамлар шунчаки ўз эътиқодига мувофиқ яшаётгани туфайли таъқиб қилинмоқда, ҳибсга олинмоқда ёки ҳалок бўлмоқда. Қўшма Штатлар бундай зўравонликларни шунчаки кузатиб ўтирмайди», - дея маълум қилди Помпео.

Давлат департаменти раҳбарининг таъкидлашича, диний эркинликни ҳимоя қилиш тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун муҳимдир. Шунга қарамасдан, у Вашингтон рўйхатга тушган мамлакатлар билан нима қилишига, уларга қарши санкциялар жорий этилиши ёки этилмаслигига аниқлик киритмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » АҚШ Ўзбекистонга «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпишни тавсия қилди