08:15 / 07.05.2019
3 641

Қайси халқаро олимпиада ғолиблари ОТМга тест синовларисиз қабул қилинади?

Қайси халқаро олимпиада ғолиблари ОТМга тест синовларисиз қабул қилинади?
3 майдаги ПҚ-4306-сонли Президент қарорига биноан, ғолиблари давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган халқаро олимпиадалар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, қуйидаги 5 та халқаро олимпиада ғолибларига ана шундай имтиёз берилади:

1. Халқаро математика олимпиадаси – International Mathematical Olympiad (IMO)
2. Халқаро физика олимпиадаси - International Physics Olympiad (IPhO)
3. Халқаро кимё олимпиадаси - International Chemistry Olympiad (IChO)
4. Халқаро биология олимпиадаси - International Biology Olympiad (IBO)
5. Халқаро информатика олимпиадаси - International Olympiad in Informatics (IOI)

Изоҳ: мазкур рўйхатда келтирилмаган халқаро ва минтақавий фан олимпиадалари мақоми асосий олимпиадаларнинг республика босқичига тенглаштирилади ва улар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.

Бу нима дегани?
Яъни юқорида саналган 5 та халқаро олимпиададан бошқа барчасида ғолиб бўлган ўқувчиларга тест синовисиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилмайди, балки қайси фандан ғолиб бўлган бўлса, фақат ўша фандан максимал балл берилади.

Айтайлик, барчамизга яхши таниш бўлган Менделеев халқаро кимё олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчи ОТМга ҳужжат топширса, унга тест синовларида кимё фанидан максималл балл берилади, лекин қолган 2 та фанини ўзи ишлашига тўғри келади.

Моддий рағбатлантиришлар
Эслатиб ўтамиз, мазкур Президент қарори билан халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш тартиби ҳам белгиланди. Унга кўра, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун – 500, ўқитувчисига –450 баравари;
2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300, ўқитувчисига –250 баравари;
3-ўрин (бронза медаль) учун – 200, ўқитувчисига –150 баравари.

Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига эса навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.

Шунингдек, таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз устама ҳақи тўланади.

Хушнудбек Худайбердиев, ҳуқуқшунос.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қайси халқаро олимпиада ғолиблари ОТМга тест синовларисиз қабул қилинади?