12:53 / 25.05.2019
3 041

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кескин ва қатъий чоралар кўрилади

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кескин ва қатъий чоралар кўрилади
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
«Озодлик»да берилган «Тиббиёт ходимлари уларни кўча тозалашга ҳоким мажбурлаганини иддао қилмоқда» номли материалда Тошкент вилояти Чиноз тумани тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари кўча тозалашга мажбурланаётгани қайд этилиб, бунга мисол сифатида туман тиббиёт бирлашмасининг 2-шифохонаси ҳамшираларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани айтиб ўтилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда. Вазиятга тез кунларда ойдинлик киритилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб «Дарё» хабар берди.

Қайд этиш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ижтимоий соҳа ходимларининг жамоат ишларига мажбурий жалб этиш ҳолатларига бутунлай чек қўйилиб, бу борада зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майда қабул қилинган ‘Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаъги қарорига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт ходимлари меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, тиббиёт ходимларини қишлоқ хўжалиги, коммунал хўжалик, ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб этилмаслигини алоҳида назоратга олиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олиниб, ижроси таъминланмоқда, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Руслан Муҳаммадиев.

– Шунингдек, 2018 йил 16 май куни Соғлиқни сақлаш вазирининг ушбу масала бўйича махсус буйруғи қабул қилиниб, унда тизим раҳбарлари зиммасига мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг ҳар бир ҳолати тўғрисидаги ахборотни зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга етказиш топширилди ва тиббиёт ходимларини мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб этган раҳбар билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши белгилаб қўйилди».

Эслатиб ўтамиз, жойларда мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари кузатилса, ҳар бир ходим вазирликнинг (71) 239-46-10 телефон рақамига, шунингдек, ssv.uz интернет манзилида кўрсатилган электрон почтасига тўғридан-тўғри мурожаат юбориши мумкин. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 71 256-43-58 ишонч телефонига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Шу ўринда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай турига жалб этилишига тоқатсиз муносабатда бўлишини, агар шундай ҳолатлар аниқланса, кескин ва қатъий чоралар кўрилишини маълум қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кескин ва қатъий чоралар кўрилади