22:12 / 06.06.2019
14 483

Амир Темур қандай қилиб «Темурланг» ёки «Оқсоқ Темур» деган ном олган?

Амир Темур қандай қилиб «Темурланг» ёки «Оқсоқ Темур» деган ном олган?
Бизнинг миллий қаҳрамонимиз, баланд бўйли, келишган, бақувват ва 35 йил жанг майдонида ҳеч ҳам мағлубият кўрмаган соғибқирон бобомиз- Амир Темур қандай қилиб "Темурланг" ёки "Оқсоқ Темур" деган ном олган деган саволга жавоб топамиз.

Михаил Герасимов бошчилигидаги шўро тарихчилари Амир Темур қабрини очиб кўришганди
1941- йил Михаил Герасимов бошчилигидаги шўро тарихчилари Амир Темур қабрини очиб кўришаркан, унинг ҳақиқатдан ҳам оқсоқ бўлганини тасдиқлашган.
Тарихчиларга кўра, ўнг оёғи сон суягининг тиззага бирлашган ерида жароҳат изи яққол кўзга ташланган.

Ана шу жароҳат туфайли у юрганда ўнг оёғини судраб босган ва бунинг натижасида, чап елкаси бошқасидан анчайин баландроқ бўлиб қолганлиги ҳам кўринган.

Амир Темурнинг суякларини ўрганишаркан, тарихчилар унинг ўнг елкаси ва қўлида ҳам жароҳатлар бўлганини қайд этишган.

XIV асрда Темурнинг рақиблари ҳисобланган Усмонийлар, Бағдод ва Дамашқ ҳукумдорлари учун жисмоний нуқсони учун уни мазах қилиш жанг майдонида мағлуб қилишдан кўра осонроқ бўлган.

Тарихий манбалар Темурнинг оқсашига шубҳа қолдирмайди. Бироқ, жароҳатни у қандай олгани борасидаги фактлар бир-бирига қарама-қарши.
Айрим манбаларда - Темур ўсмирлик пайтида олган жароҳати туфайли экани айтилади.

Бошқаларида эса, Амир Темур бу жароҳатини 1363- йили Хуросонда Систон хонига қарашли лашкарлар сафида бўлган пайти олган. Бу ҳозирги Афғонистон жануби-ғарбида жойлашган Дашти Марго ҳудудидир.

ХV асрда яшаб ўтган суриялик тарихчи Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, ўз чорвасига кўз тикаётган Темурни кўриб қолган бир чўпон уни камонидан ўқ узиб яралаган. Аммо, Ибн Арабшоҳ Темурга нисбатан ўта адоватли муносабатда бўлган.

1404- йили Самарқандга сафар қилган Испан элчи Клавихо эса, Темур Систон отлиқ аскарларга дуч келган пайти қанчалар кўп лашкаридан айрилгани ҳақида ёзади.

«Улар Темурни ҳам отидан йиқитиб, ўнг оёғини жароҳатладилар. Шундан сўнг, у бир умр оқсоқ бўлиб қолди ва Темурланг номини олди», деб ёзади Клавихо.

Амир Темур- тарих саҳифаларида Александр Македонский, Дарий Первий, Юлий Сезар каби йирик саркардалар билан бир қаторда туради.

Форслар Амир Темур бобомизни оёқларидаги гуқсонига ишора қилиб "Темурланг" деб аташган бўлсаларда аммо биз ўзбеклар учун ҳақиқий қаҳрамон, инсоният тарихидаги энг қатъиятли, адолатли шахслардан бири ҳисобланадилар. Амир Темур ҳақидаги билимларимизда эса ҳам ҳукмдор, зобит, саркарда, ҳам жангчи сифатида гавдаланади. Биз ёшлар мана шундай бобомиз борликларидан албатта фахрланишимиз керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Амир Темур қандай қилиб «Темурланг» ёки «Оқсоқ Темур» деган ном олган?