15:18 / 16.09.2019
3 325

Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилиш ҳақидаги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилиш ҳақидаги қонунни имзолади
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.

Ҳозирги вақтда 4 та давлат: Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзолари ҳисобланиб, мазкур ташкилот 2009 йил 3 октябрда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битимига мувофиқ тасдиқланган.

Ташкилот Туркий тилли давлатларнинг раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Катта мансабдор шахслари қўмитаси, Оқсоқоллар кенгаши ва Котибиятдан таркиб топган бўлиб, аъзо мамлакатларнинг иқтисодий, инвестиция, божхона, транспорт, таълим, туризм, ахборот каби соҳаларда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислари иштирокида учрашувлар ташкиллаштирилиб, ҳар бир аъзо давлатнинг манфаатидан келиб чиққан ҳолда келишувларга эришилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилиш ҳақидаги қонунни имзолади