16:16 / 16.12.2019
3 715

«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
Бугун Ўзбекистон бўйича қуруқ ва 3-8 даража ҳароратли илиқ ҳаво сақланиб туради. Эртага республика ҳудудида об-ҳаво барқарор бўлиб ҳарорат 10-13 даража илиққача кўтарилишда давом этади ва шу куннинг меъёридан 2-4 даражага юқори бўлади.

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, чоршанба куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида об-ҳавонинг ўзгариши кутилмоқда айрим жойларда ёғган ёмғир қорга айланиши мумкин. Бу Туркманистон туманларидан нам ҳаво оқимлари кириши билан боғлиқ. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқни ташкил қилади, кундузи 3-8 даража илиққача пасаяди ва меъёрдан 4-6 даража паст бўлади.

Пайшанба (19 декабрь) куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида мамлакат ҳудудига Волга бўйидан кираётган совуқ ҳаво фронти таъсирида кучсиз ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат шу чегарада сақланиб қолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди