4 698
Ўзбекистон учта давлат билан авиақатновларни тўхтатди, 6 та давлат фуқароларининг кириши тақиқланди
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Ўзбекистонга коронавирус киришининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида 14 мартдан Ўзбекистон билан Франция, Испания, Буюк Британия ўртасидаги барча авиақатновлар тўхтатилади.
Хитой, Корея Республикаси, Италия, Эрон, Франция ва Испания фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига барча турдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши вақтинча тўхтатилади.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси йиғилишида шундай қарорга келинди, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Унга кўра, чекловлар қуйидаги шахсларга тааллуқли эмас:
- дипломатик ва хизмат паспорти эгалари;
- чеклов ўрнатилган мамлакатлар фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан олдин охирги 14 кун ичида чеклов ўрнатилган мамлакатларда бўлмаган бўлса.
Таъкидлаш жоизки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида ЖССТ раҳбари А.Тедрос 2020 йилнинг 11 март куни ушбу касалликни дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётгани, касалликнинг юқишини инобатга олган ҳолда дунё бўйича “пандемия” ҳолати эканлиги эълон қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди