
ЙТҲ юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 17 май куни соат 04:00ларда, Навоий вилояти, Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р-48 “Зарафшон-Хатирчи” автомобиль йўлининг 151-км.да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳайдовчи, 1985 й.т. Ф.Б. (эркак) “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ухлаб ётган пиёда, 1964 й.т. У.О.ни устидан босиб ўтиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда 56 ёшли У.О. (эркак) воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Пиёдалардан маст ҳолда серқатнов автомобиль йўлларида ҳаракатланмасликларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар