2 275
Ўзбекистонлик олимлар коронавирусга чалинганлар генидаги ДНК кетма-кетлигини аниқлади
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази олимлари Ўзбекистондаги беморларда аниқланган SARS-CoV-2 коронавирусининг бир нечта штаммларининг ДНК кетма-кетлигини аниқлади.
«Генотип таҳлили (генотиплаш) SARS-CoV-2 геномининг асосий қисмидаги мутацияларни аниқлаш учун муҳим воситадир. Маълумки, коронавирус ўзининг таркибий оқсилларини кодлайдиган генларга эга. Ушбу таркибий оқсиллар келажакда вакциналарнинг потенциал нишонига айланади. Шунинг учун таркибий оқсилларнинг ўзгаришига олиб келадиган вирусли РНК генларининг нуклеотидлар кетма-кетлигидаги ҳар қандай ўзгаришларни вакцина ишлаб чиқишдан аввал аниқлаб олиш жуда муҳимдир», — дейди Илғор технологиялар маркази директори ўринбосари Алишер Абдуллаев.
Бундан ташқари, маълум бир турдаги мутацияга учраган штамм кўпроқ тарқалган баъзи мамлакатларда глобал вакцинанинг самарадорлигини башорат қилиш учун генотиплаш маълумотларидан фойдаланиш мумкин. Шунинг учун ҳам Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан тизимли генларнинг таҳлил қилиниши ўта муҳим саналади.
«Биринчи босқичда SARS-CoV-2 коронавирусининг муҳим таркибий гени бўлмиш – N геннинг нуклеотид кетма-кетлигини аниқладик. Дастлабки таҳлил шуни кўрсатдики, нуклеотидлар позицияларидаги генлар кетма-кетлиги Уханда аниқланган коронавирус штаммининг референт геномидан фарқ қилади. Маълумотларнинг қиёсий таҳлили эса SARS-CoV-2 коронавирусининг ушбу турдаги мутацияга эга штаммлари Европада кўпроқ учрашини кўрсатди», — дейди Абдуллаев.
Шифрланган нуклеотидлар кетма-кетлиги тўғрисидаги маълумотлар халқаро маълумотлар базаси — Миллий биотехнологик ахборот марказига (NCBI) жойлаштирилган. Унда дунёнинг турли мамлакатларидаги турли организмлар тўғрисидаги маълумотлар илмий жамоатчилик учун очиқ тарзда сақланади. Келгусида марказ олимлари вирус юқтирган беморлардан тўпланган катта миқдордаги биологик материалларни таҳлил қилишни режалаштирмоқда. Мазкур таҳлил ва унинг натижалари Ўзбекистонда коронавирус штаммларининг тарқалиши даражаси, мазкур штаммларнинг касалликка чалиниш ва ўлим ҳолатига олиб келиш хусусиятлари ва патогенлиги тўғрисида маълумотларни тўплаш имконини беради.
Март ойининг охирларида Илғор технологиялар маркази олимлари коронавирусни аниқлаш бўйича тест тизими ишлаб чиққани ҳақида хабар берилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди