17:43 / 28.07.2020
2 563

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 12 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 12 мингдан ошди
Бугун Ўзбекистон ҳозирча яна 352 нафар бемор соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида жами 352 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлгани ва жами соғайганлар сони 12026 нафарга етгани ҳақида хабар қилди.

Тошкент шаҳрида 185 нафар;
Тошкент вилоятида 82 нафар;
Андижон вилоятида 41 нафар;
Бухоро вилоятида 17 нафар;
Навоий вилоятида 17 нафар;
Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар.

Бугун ҳозирча 490та янги касалланиш ҳолати қайд этилган ва жами ҳолатлар сони 21699тага етган.
Тошкент шаҳрида 247 ҳолат;
Тошкент вилоятида 100 ҳолат;
Бухоро вилоятида 32 ҳолат
Сирдарё вилоятида 21 ҳолат;
Сурхондарё вилоятида 21 ҳолат;
Қашқадарё вилоятида 18 ҳолат;
Наманган вилоятида 18 ҳолат;
Навоий вилоятида 11 ҳолат;
Фарғона вилоятида 10 ҳолат;
Андижон вилоятида 9 ҳолат;
Қорақалпоғистон Республикасида 3 ҳолат.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида уч бемор вафот этиб, Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони расман 124тага етди.
Тошкент шаҳридаги 9-сон туғруқ комплексида «27 ҳафталик 6-ҳомиладорлик, 5-туғруқ, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган учтепалик 34 ёшли Ш.М. (аёл) оламдан ўтди.

16 июль куни коронавирус тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган 50 ёшли Р.Д. (эркак) вафот этди.
10 июль куни коронавирус аломатлари аниқланган ва 20 июль куни шифохонага ётқизилган 61 ёшли М.М. (эркак) оламдан ўтди.

Ҳозирда мамлакатимизда 9549 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 12 мингдан ошди