18:56 / 31.07.2020
2 220

Сенат қийноқлар бўйича Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўрови юборади

Сенат қийноқлар бўйича Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўрови юборади
Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати кенгашининг 2020 йил 29 июль куни видеоконференцалоқа шаклида мажлиси бўлиб ўтди. Уни парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева олиб борди, дея хабар беради Сенат ахборот хизмати.

Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини 2020 йил 7 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Хусусан, Сенат қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятлар содир этилиши ҳолати тўғрисида Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўровлари юбориш масаласини кўриб чиқади.

«Таълим тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги, «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлар қайта кўриб чиқилади.

Фото: Олий Мажлис Сенати
Бундан ташқари, «Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунларни муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Шу билан бирга, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллик ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Ички ишлар вазири, Ташқи ишлар вазири ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ахборотлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сенат қийноқлар бўйича Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўрови юборади