08:18 / 19.08.2020
3 679

Кетма-кет 4 кундан бери коронавирус аниқланиш ҳолатлари камаймоқда

Кетма-кет 4 кундан бери коронавирус аниқланиш ҳолатлари камаймоқда
18 август куни мамлакатимизда 591 ҳолатда касаллик қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 36 518 тага етди.

Янги касалланиш ҳолатлари:
Тошкент шаҳри - 384;
Тошкент вилояти - 158;
Самарқанд вилояти - 26;
Наманган вилояти - 9;
Сурхондарё вилояти - 8;
Андижон вилояти - 4;
Фарғона вилоятида - 2 нафар аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, жами 643 нафар бемор соғайди:
Тошкент шаҳри - 402;
Тошкент вилояти - 165;
Самарқанд вилояти - 34;
Бухоро вилояти - 20;
Сурхондарё вилояти - 10;
Андижон вилояти - 7;
Навоий вилояти - 3;
Фарғона вилояти - 2 нафар.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 36 518 нафар бемордан 32 223 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4052 нафар бемордан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кетма-кет 4 кундан бери коронавирус аниқланиш ҳолатлари камаймоқда